

"Россонери"нинг янги таклифи бонуслар билан 22 миллион еврога етади. Олдинроқ, "Милан" 24 ёшли АҚШ терма жамоаси ўйинчиси учун 14 миллион таклиф қилганди. 3 июлда эса "Лион"нинг Пулишич учун 25 миллион евролик таклифи хабар қилинган эди.
Пулишич 2019 йилдан бери "Челси"да ўйнайди. У ўтган мавсум "кўклар" сафида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



