Милик "Наполи" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва январда жамоадан кетадиган бўлди
31 окт 2020 12:24
Янгиликлар
Милик "Наполи" билан янги шартнома имзолашдан бош тортди ва январда жамоадан кетадиган бўлди
"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик январда жамоадан кетмоқчи.
Неаполь клуби раҳбарияти шартнома узайтирилишига қизиқмоқда ва уни сал қимматроққа сотиш учун қисқа муддатли шартнома таклиф қилишган эди. Милик ва унинг агенти эса буни рад этишди.
Полякнинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Шу сабаб Милик жамоадан январда арзонроққа кетиши мумкин.
Шу билан бирга "Наполи" 26 ёшли ҳужумчи борасида таклиф олмади. Аркадиуш бош жамоадан алоҳида шуғулланмоқда, олдинроқ у А Серия ва Европа Лигаси қайдномасидан четда қолганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар