Милан Марчич: "Ўйин суратини олиб қараганда "Бунёдкор"да вазиятлар кўп бўлди"
07 авг 2023 12:32
Янгиликлар
Милан Марчич: "Ўйин суратини олиб қараганда "Бунёдкор"да вазиятлар кўп бўлди"
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Милан Марчич кеча жамоа либосидаги дебют учрашувини ўтказди.
Илк ўйиндан майдонда яхши таассурот қолдирган сербиялик футболчи учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин муросасиз ўтди. Икки жамоа ҳам ҳужум қилди. Рақиб ғалабани сақлаб учун охиригача курашди, биз эса ҳисобда ортда қолаётган эдик. Аслида ўйин суратини олиб қараганда бизда ҳам вазиятлар кўп бўлди. Лекин фақат 1та гол урдик. Нима ҳам дейиш мумкин, кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.
Дебют ўйинимда ютишни истагандим. Лекин шунақаси ҳам бўлиб туради. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўз ҳолатини яхшилаб боришига ишонаман", - дейди Марчич.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар