"Милан" "Манчестер Сити" собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
22 сен 2020
"Милан" "Шальке" ҳимоячиси Матиа Настасич борасида музокараларни бошлади.

"Милан" Настасич вариантига олдин асосий мақсад деб қаралган Кристоффер Айер ("Селтик") ва Никола Миленкович ("Фиорентина") билан музокаралар муваффақиятсиз ўтганидан сўнг ўтди.

Қайд этиш керакки, "Шальке" Настасични "Милан"га ижара беришга ва ижара битими якунлангандан сўнг Милан клубининг сотиб олиш ҳуқуқи эвазига харид қилишига тайёр.

Настасич ўтган мавсум барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушди. Сербиялик футболчи 2012-2014 йиллар давомида "Манчестер Сити"да ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com