

23 ёшли футболчи ва "Милан" ўртассидаги шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади. Унга кўра, футболчининг йиллик маоши 5 млн еврони ташкил қилади ва товон пули 175 миллион евро қилиб белгиланди.
Рафаэль 2019 йилда Милан клубига кўчиб ўтганди. Шундан буён у жамоа таркибида 162 ўйинда 41 гол ва 29 ассист қайд этди. Португалиялик футболчи жамоа билан бирга ўтган мавсумда скудеттони ютди ва мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.
Леау А Сериянинг ушбу мавсумда 34 ўйинда 13 гол ва 8 ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.




