

Клуб яқин вақтларда 34 ёшли ўйинчининг трансфери борасида расмий таклиф беришни режалаштирмоқда.
"Россонерилар" захирани кенгайтириш учун ўйинчи излашмоқда. Генуяликлар эса яхши таклиф тушсагина, Кандревани қўйиб юборишга тайёрлар.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 8та ассист қайд этди. Хавбекнинг шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



