"Милан" ҳимоячисининг маошини оширмоқчи

Mirjalol Normatov
5 июн 2022
"Милан" раҳбарияти ҳимоячи Фикайо Томори билан узоқ йиллик шартнома тузмоқчи.

24 ёшли англиялик ҳимоячи билан музокаралар сўнгги босқичга ўтган. "Россонери" унинг йиллик маошини 3,5 миллион еврогача оширмоқчи. Томори билан амалдаги келишув 2025 йилгача амал қилади.

Якунланган мавсумда Томори А Сериянинг 31 баҳсида қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal