

26 ёшли франциялик футболчининг ижараси борасидаги музокаралар якуний босқичда. Бтиимда ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи ҳам қўшилади. Бакайоко 2018/19 йилги мавсумда ҳам "Милан"да ижара асосида ҳаракат қилган.
Хавбек "Милан"га ўтиши мумкин, сабаби Лондон жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг режаларида у йўқ.
Бакайоко 2020/21 йилги мавсумни "Наполи"да ижарада ўтказди. У 44та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



