

"Italian Football TV" хабарига кўра, "россонери" танаффус вақтида кийим алмаштириш хонасига кетмаган. Чунки хонанинг кондиционери ишламай қолган. Иссиқ ҳавода ўтиришни бош мураббий истамаган.
Бундай ҳолат жамоанинг ғалабасига тўсқинлик қила олмади ва Кристиан Пулишич ҳамда Оливье Жирунинг голлари миланликларга 3 очкони тақдим қилди.



