"Милан" Берарди учун "Сассуоло"га катта трансфер пули тўлашга тайёр эмас

Alisher
15 апр 2022
"Милан" "Сассуоло" ҳужумчиси Доменико Берардининг харидини рад этишга қарор қилди.

Клуб футболчини 35 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр, миланликлар биргина форвард учун ёзда бундай маблағни тўлашмоқчи эмас.

"Милан" "Сассуоло"га битимга ҳали етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ёш ўйинчиларини қўшишни таклиф қилмоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 14та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta di Modena