"Милан" "Арсенал" ҳужумчисини ёздаги асосий мақсади сифатида кўрмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
22 май 2023
"Милан" ёзда Франциянинг "Реймс" клубида ижарада тўп тепаётган "Арсенал" форварди Фоларин Балогунни сотиб олмоқчи.

Хабар қилинишича, "россонери" ёздаги асосий мақсади сифатида айнан англиялик форвардни кўрмоқда. Яқинда АҚШ термаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилган ҳужумчи хизматларига "Лейпциг" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар футболчиси учун 30 млн евро сўрамоқда ва айнан шу фактор италияликларнинг йўлини тўсиши мумкин.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport