Миср терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мидо ҳамюрти Муҳаммад Салаҳнинг “Ливерпуль” клубидан “Реал”га ўтишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Очиғи, мен Салаҳнинг “Ливерпуль” клубига ўтаётганда, шуни бекор қилди, деб қўрққан эдим. Лекин ҳозир шу нарсага аминманки, у яна янги босқичга кўтарила олишга қодир. Агар у “Реал”га кўчиб ўтса, яна ҳам очилиб кетади”, – деди Мидо.