"Мидлсбро" АҚШ терма жамоаси дарвозабонини харид қилди

Aslanov Jasurbek
29 июл 2016, 18:14
"Мидлсбро" "Астон Вилла" собиқ посбони америкалик Брэд Гузанни харид қилгани ҳақида эълон қилди.

31 ёшли дарвозабон "Мидлсбро"нинг саккизинчи харидига айланди. Келишув икки мавсумга мўлжалланган.

Гузан АҚШ терма жамоаси посбони ҳисобланади ва у миллий жамоа таркибда 50 та учрашувда майдонга тушган. У Премьер-лиганинг сўнгги мавсумида 28 баҳсда майдонга тушиб, 58 та гол ўтказиб юборган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com