

31 ёшли дарвозабон "Мидлсбро"нинг саккизинчи харидига айланди. Келишув икки мавсумга мўлжалланган.
Гузан АҚШ терма жамоаси посбони ҳисобланади ва у миллий жамоа таркибда 50 та учрашувда майдонга тушган. У Премьер-лиганинг сўнгги мавсумида 28 баҳсда майдонга тушиб, 58 та гол ўтказиб юборган.



