

Жорий чемпионатда 41 очко билан “Балтика” пешқадамлик қилмоқда. Қишки трансфер ойнасида “Алания”га келиб қўшилган Ҳусайн Норчаев бугун владикавказликлар сафидаги расмий дебютини ўтказиши кутилмоқда. Улар сафарда 10-ўриндаги “Нефтехимик” билан баҳс олиб боради. Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Вагиз Галиулин ҳаракат қилади. Учрашув 19:30 да бошланади.
Эртага, 6 март куни эса Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилаётган “Рубин” меҳмонда “Кубан”га қарши баҳс (19:30) олиб боради. Раҳмоналиев ҳозирда Ўзбекистон У-20 термаси билан бирга қитъа биринчилигида қатнашмқда. Қозонликлар турнир жадвалида 37 очко билан 3-ўринда бормоқда.
21-тур тақвими

ТУРНИР ЖАДВАЛИ




