"​Мейну шунчаки аъло даражада тўп тепди" — Фердинанд

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2023
МЮ собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанг жамоа ёш футболчиси Кобби Мейну ҳақида фикрларини билдирди.

"Кобби Мейну марказий ҳимоячиларга ёрдамлашди, узатмани қабул қилди, 1-2 тегинишда ўйнади, рақиблар ўраб олган бўлса-да, тўп билан яхши ҳаракат қилди. У курашларда фаол бўлди, прессингда қатнашди, ажойиб пас берди. Буни марказий ҳимоячилар ва дарвозабон кутганди, чунки у босим остида ўйнашни биладиган футболчи.

Премьер-лигага худди шундай ўйини орқали кириб келган 18 ёшли йигитларни эслаб кўришга уриндим... Фабрегас номи эсга келди.  

Мен Мейну Фабрегас каби яхши деб айтмаяпман, у нисбатан кучлироқ эди. Мен хотиржамлик ҳақида гапиряпман. Мейну шунчаки аъло даражада тўп тепди.

- Асосий таркибда ким афзалроқ: Кобби Мейну ёки Софьян Амрабат? Айни дамда Мейну афзалроқ. У асосий ишларни яхши бажаради. Аммо ҳозирча у фақат битта ўйин ўтказди, келинг, биз унинг кейинги ўйинларига кўпроқ эътибор қаратайлик", – деди Фердинанд.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News