Мэтью Стинворден — "Пахтакор" футболчиси
28 июл 2023 12:15
Янгиликлар
Мэтью Стинворден — "Пахтакор" футболчиси
30 ёшли марказий ҳимоячи жамоамизнинг янги футболчисига айланди.
Тошкент клуби футболчи билан бир ярим йиллик шартнома имзолаган.
"Фейеноорд" клуби тарбияланувчиси саналган Стинворден ҳозиргача Голландиянинг "Фейеноорд", "Эксельсиор", "Дордрехт", "Камбуур" ва Хорватиянинг "Горица" клублари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилдан бери Хорватия клубида ўйнаган. Фаолияти давомида чемпионатларда 250 ўйинда 15 гол муаллифи бўлган. Стинворден "Пахтакор"да ўйнайдиган голландиялик биринчи футболчига айланади. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди.
Мэтьюга "Пахтакор"даги фаолияти ғалаба ва совринларга бой бўлишини тилаймиз. "Шерлар" сафига хуш келибсан!", - дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
11:17
“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга" 12
Фикрлар