«Металлург»нинг легионери фаолиятини Қашқадарё жамоасида давом эттириши мумкин

Khoja
3 янв 2025
«Металлург»нинг тожикистонлик легионери Далер Шарипов фаолиятини Қашқадарё жамоасида давом эттириши мумкин.

20 ёшли ярим ҳимоячи «Шўртан» жамоаси аъзосига айланишга яқин. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Маълумот учун, футболчи ўтган мавсум Суперлигада 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та гол ассист қайд этди.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia