UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  0 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  10 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими? Янгиликлар

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими?

Янги мавсум арафасида барча клубларда жузъий ўзгаришлар бўлишига кўникиб қолганмиз.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Суперлиганинг ўтган мавсум натижаларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штаби жамоанинг бир қатор чизиқларида янги ўйинчиларни кўрмоқчи. Шу боис айни пайтда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида мавсум олди йиғинини бошлаган бекободликлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. 

Хусусан, жамоанинг баъзи ўйинчиларига бошқа клубларга ўтишларига рухсат берилди. Жумладан, ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ижара асосида “Турон” (Яйпан) жамоасига ўтди. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган истеъдодли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевга хориж клубларидан қизиқиб бўлаётганлиги бор гап. Айни пайтда музокаралар якунига етмаганлиги сабаб мазкур трансфер ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берилади.

Ҳимоя чизиғи вакиллари – Аббос Отахонов (эркин агент), Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар – Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожоновга ҳам бошқа клубларда ўз омадлари синаб кўриш имконияти берилди. Сўнгги уч нафар футболчи билан “Металлург”нинг амалдаги шартномаси муддати ҳали якунланмаганлигини айтиб ўтиш лозим. 

Ўз навбатида “Металлург” кўригида ҳам бир қатор истеъдодли ва тажрибали футболчилар бўлиб туришибди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика