"Металлург" бош мураббий Григорий Колосовский билан хайрлашди
03 ноя 2024 11:55
Янгиликлар
"Металлург" бош мураббий Григорий Колосовский билан хайрлашди
"2024 йилги мавсум тугашига тўрт тур қолганда “Металлург” профессионал футбол клуби жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси Денис Тойменцев билан икки ёқлама келишувга кўра шартномани тўхтатди. “Металлург” ПФК Колосовский ҳамда Тойменцевга клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг келгуси ишларига омад тилайди.
Бугун ОКМКга қарши бўлиб ўтадиган Тошкент вилояти дербисига жамоани фаолиятини давом эттираётган мураббийлар штаби олиб чиқади. Жамоа бошқарувида юз берадиган ўзгаришлар борасида қўшимча маълумот берамиз", — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Металлург" Суперлигада 22та ўйиндан сўнг айни дамда 15 очко билан сўнгги, 14-ўринда бормоқда. Жамоа бугун 23-тур доирасида ОКМК билан баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар