UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  373 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

Мессининг сири фош бўлди. У ўйин пайтида таблетка қабул қилар экан Янгиликлар

Мессининг сири фош бўлди. У ўйин пайтида таблетка қабул қилар экан

Ўтган мавсум Чемпионлар лигаси ярим финалида "Барселона" ўз уйида "Ливерпуль"ни 3:0 ҳисобида таслим этди, иккинчи баҳсда эса инглизлар ажойиб камбэк намойиш этиб, финал йўлланмасини нақд қилишди.

Аммо ҳозир "Камп Ноу"даги ўйинга тўхталсак. Ўша учрашувда Месси қаҳрамонга айланди. У фаолиятидаги 600-голини урди, 9 марта муваффақиятли алдаб ўтишни амалга оширди (ҳаммадан кўпроқ).


МЕССИ ҚАНДАЙДИР ТАБЛЕТКАЛАР ТАНОВУЛ ҚИЛАР ЭКАНМИ?

"Ливерпуль" "Барселона"ни югуришга мажбур қилди. "Қизиллар" Испаниядаги баҳс мобайнида 111,132 км. босиб ўтган бўлса, каталонияликларнинг масофаси 109,717 км.ни ташкил қилди (одатдагидан 4 км. кўп). Месси ҳам кўп ҳаракатланди.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам Лео бошқа форвардлардан кам югуради. Месси ўтган мавсум ўртача ҳар бир баҳсда 7,5 км.ни босиб ўтган бўлса, Роберт Левандовски - 10 км, Криштиану Роналду - 8,7 км, Душан Тадич - 12 км. югурган. Месси камҳаракат бўлсада, ўйин пайтида таблетка қабул қилади.


"Ливерпуль"га қарши баҳсда камералар ушбу вазиятни пайқамади. Аммо буни кўпчилик билади. Бу ҳақида 2017 йилнинг октябрида, "Олимпиакос"га қарши ўйиндан кейин билиб қолишган. Ўшанда камералар Лео гетраси орасидан қандайдир таблеткани олиб, ютиб юборганини суратга олган. Тезда шубҳа пайдо бўлган. Месси допинг қабул қиладими? Йўқ, бу шунчаки глюкоза таблеткаси эди.

Глюкоза - моносахаридлар орасидаги энг кераклиларидан бири ҳисобланади. Бу углевод алмашинувидаги муҳим компонент. У камайса одам секинлашади, уйқингиз келаверади, ҳолсизлик кузатилади, эътибор сустлашади.


Месси - ўйин пайтида бундай таблеткалар қабул қиладиган ягона футболчи эмас. Шунчаки унга бўлган эътибор жуда баланд. Мана масалан, МЮга қарши баҳс олдидан "Барселона" ходими Леога таблетка бергани камералар обьективига тушиб қолди.

УГЛЕВОДЛАР НЕГА МУҲИМ?


Football Medicine интернет журналида ўйин пайтида углеводлар қабул қилиш муҳимлиги ҳақида батафсил ёзишибди.


Ўйин пайтида мушак гликогени энергия ишлаб чиқаради. У гюкоза қолдиқларидан ҳосил бўлади. Ўйин пайтида гликоген 90дан 37%га тушиб кетади. Натижада мушакнинг алоҳида толалари энергиясидан айрилади ва бўшаб қолади. Гликоген даражаси маълум бир нормадан тушиб кетганида, турли ҳаракатлардаги фойдалилик фоизи пасаяди. Сиз осонлик билан бажара оладиган ҳаракат ва финтлар ўхшамайди, чарчоқ кучая бошлайди.


Иккинчи бўлимда футболчиларнинг жисмоний ва техник кўрсаткичлари пасайиб кетиши ҳаммага маълум: югуриш интесивлиги даражаси камаяди, тўпга эгалик қилиш, зарба ва паслар фоизи сезиларли даражада тушиб кетади. Ўтган мавсум Чемпионлар лигасида голлар кўпроқ 61-75 дақиқалар оралиғида урилган. Айнан гликоген пасайган пайтда. Буни тактик ва стратегик ўзгаришлар билан тушунтириш мумкин, аммо кўпроқ чарчоқ бунга муҳит яратади.


Football Medicine тадқиқотига кўра, ўйинга бир неча кун қолганда диетанинг бой углеводлари билан танадаги гликоген даражасини кўтариш чарчоқ секинлашишига ёрдам беради.


Учрашув давомида қондаги глюкоза концентрациясини барқарор ушлаб туришда 

ўйиндан олдин ва баҳс давомида углевод тановул қилиш тавсия қилинади. Аммо бунинг ўзига хос нозик нуқталари бор.


Углевод тановул қилиш ўйиннинг биринчи яримида глюкоза даражасини кўтаришга ёрдам беради, аммо бутун баҳс қондаги глюкоза миқдорини ушлаб тура олмайди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида барибир глюкозанинг вақтинча пасайиши - гипогликемия содир бўлади. Гипогликемия ўйин пайтида углеводи бор ичимлик ичган одамларнинг 60%да содир бўлади.


Бу жисмоний юкламалар чақирадиган инсулиннинг таъсирчанлигига боғлиқ бўлиши мумкин. Инсулин - организмдаги углеводлар алмашинувини назорат қилувчи гормон. Унинг асосий вазифаси - қондаги глюкоза концентрациясини камайтириш. Инсулиннинг тескари эффекти ҳам бор. Баъзи спортчиларда қанд касали бор. Масалан, "Реал" ҳимоячиси Начо Фернандесда. У 12 ёшидан бери инсулин қабул қилади ва доимо қондаги шакар ва глюкоза миқдорини назорат қилиши шарт.


УГЛЕВОДЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ ИДЕАЛ ФОРМУЛАСИ ЙЎҚ


Углеводларнинг қондаги реакция динамикаси уни қабул қилиш вақтига боғлиқ. Ҳеч бир ҳолатда спортчи тўлиқ фойдада бўлмайди.


Хотиржам ҳолатда углевод қабул қилсангиз қондаги глюкоза миқдори ошади, у эса инсулин ажралишига сабабчи бўлиб, ҳар иккисининг қондаги даражаси нормаллашади.


Агар углеводни ўйин пайтида, масалан, биринчи бўлимнинг ўртасида қабул қилсангиз (Месси каби) инсулин ажралиши секинлашади ва сизда оддий қилиб айтганда катта куч пайдо бўлади.


Қондаги глюкоза миқдори ўйин пайтида қарор қабул қилиш ва маълум бир ҳаракатларни бажаришда катта рол ўйнайди. Масалан, қонда глюкоза кўп бўлса сиз тез ўйлайсиз, вазиятни яхшироқ тушунасиз. Бироқ вақтдан ташқари қандай углеводларни қабул қилиш кераклигини билиш ҳам муҳим.


Масалан, изомальтулоза, фруктоза, галактоза ёки трегалоза каби углеводларни катта дозада қабул қилсангиз, ошқозонда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Бир неча йил олдин Месси ўйин пайтида қайд қилганини эсласангиз керак. Аммо сўнгги бор бундай ҳолат 2016 йилнинг декабрида бўлган.

Ўшандан бери камералар қаршисида Лео қайд қилмади. Бу нотўғри углеводлар туфайли содир бўлгани исботланмаган. Аммо шунга қарамай "Барселона" шифокорлари препарат қабул қилишнинг тўғри формуласини топди деб тахмин қилиш мумкин.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика