UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08U-17 Осиё кубоги саралаш босқичи. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлашади  0 07:36ОЧЛ 2. Бугун «Насаф» майдонга тушади  1 02:05ЕЧЛ. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган "Реал" якунда "Боруссия"ни шунчаки "майдалаб" ташлади. Винидан хет-трик  152 02:00ЕЧЛ. "Арсенал"да ғалаба, ПСЖ дуранг ўйнади, "Ювентус" эса мағлуб бўлди  1 01:15Роналду билан суҳбат, Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар – Жалолиддин Машариповнинг "Ал Насср"га қарши ўйиндан кейин фикрлари  8 01:06"Ливерпуль" янги мавсумдан Adidas билан ҳамкорлик қилишни бошлайди  2 00:45Россия кубоги. ЦСКА "Ахмат"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 23:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Монако" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 22:50Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ягона гол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб қилди. Машарипов 72-дақиқада захирага олинди  9 21:45Про лига 24-турида ишлайдиган расмийлар маълум  2 21:20Гвардиола: "Умримда бошқа ҳеч қачон ўшандагидек жаҳлим чиқмаган"  9 20:46"Бунёдкор" устози, хет-трик қайд этган Черан — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари   1 19:59Элит ОЧЛ. "Истиқлол" - "Ал Насср": Машарипов ва Роналду асосий таркибда  6 19:43ОЧЛ 2. Эртага "Насаф" "қизил" рангли либосларда ўйнайди, "Ал Ҳуссеин" футболчилари — "сариқ"  4 19:24Рўзиқул Бердиев: "Рақибимиз "Ал Ҳуссеин" тажрибали жамоа"  24

Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақиқатми? Янгиликлар

Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақиқатми?

Буни вақт кўрсатади.

Лионель Месси мавсумни ажойиб бошлади: Лига 1да "гол+пас" тизими бўйича 5+7 жамғарди, ЧЛда эса иккита гол ва битта ассистга эга. Месси ПСЖга адаптация қилди, аммо унинг шартномаси ёзда якунланади. Унинг ушбу мавсум сўнггида Париждан кетиш эҳтимоли бор.


Мессининг кетиши ҳақида медиа нима демоқда?


• L'Equipe: Месси умуман ПСЖда қолишга қарши эмас, унга лойиҳа ўзгаргани ёқмоқда. Аммо, у "Барселона"дан аниқ юриш кутмоқчи, сабаби Жоан Лапортанинг уни қайтаришни хоҳлашини билади.


• Фабрицио Романо: Месси ЖЧ-2022дан сўнг қарор қабул қилади. У футболдан шартномаларга чалғимоқчи эмас.


• Mundo Deportivo: "Барса" Мессини қайтаришни хоҳлаётганига ишончи комил. Клуб бу вариантни баҳорда муҳокама қилди. Аммо, пул эвазига трансфер имконсиз – бу фақатгина Месси эркин агент миқдорида ўтганда амалга ошади. "Барселона"да тўғридан-тўғри трансфер учун пул йўқ.



• Get French Football News: ҳозирча Мессининг ПСЖ билан шартнома имзолаш имконияти бошқа клубга кетишидан кўра юқори. Бу ПСЖ томонидан аллақачон тайёрланиб қўйилган шартнома билан боғлиқ, аммо томонлар уни ҳали муҳокама қилишмади.


• AS: Месси ёзда икки бор Лапорта билан телефон орқали мулоқот қилди. Ҳеч ким бу мулоқотлар нима ҳақда бўлганини билмайди.


Нега барча бирданига Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақида гапириб қолди?


Картинани тўлиқроқ очиш учун 2021 йилнинг ёзига қайтамиз. Ўшанда клуб президенти Жоан Лапорта Хосеп Бартомеудан қолган молиявий ҳолатда даҳшатга тушганини айтди: "Барса"да қарзлар, янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича қийинчиликлар, паст маош чегараси бор эди. Бундай шартларда Мессини клубда қолдиришнинг умуман чораси йўқ эди.


Бу Лапортанинг Месси кетишидан кейинги илк интервьюларидан бири:


"Бу биз учун трагедия. "Барселона" ва Лео бўлинмас қисмдек эди. Аммо, вазият шундайки, ҳозирда ҳамкорлигимизни тўхтатиб туришга мажбурмиз. Мен тасодифан тўхтатиб туриш ҳақида гапирмадим. Орзуим – Леони уйига қайтариш. У "Барселона"да бўлиши керак. Қачондир бу саволга қайтамиз".



"Барселона" бу масалага бир йилдан сал ошиқроқ муддатдан сўнг қайтди. "Барселона" ҳеч бўлмаса бу масалани ўйлаб олиш масаласига қайтгандир, аммо бу ерда бир қатор қийинчиликлар бор.


1. "Барселона" аниқ Лео Мессининг ПСЖдаги маошини такрорлай олмайди. Fbref маълумотига кўра, бу бир мавсум учун 60 млн евродан ортиқ маош. Таққослаш учун: "Барса"да энг кўп маошни Френки де Йонг олади – бир мавсумда 37,5 млн евро. Лапорта бундай миқдордаги пулни истисно этди. Ўша Роберт Левандовски ҳам йилига 20 млн евро олади (Де Йонг, Серхио Бускетс ва Жерар Пикедан сўнг клубдаги тўртинчи маош).


Месси агар жиддий тарзда қайтиш ҳақида ўйлса, молиявий томондан анча пастлашига тўғри келади.



2. Хави аниқ Мессига асосий ўйинчи ролини бермайди. Ҳозирда клубнинг фалсафаси ёш футболчиларни ўстиришга қаратилган. The Athletic хабарига кўра, Хави Мессининг қайтишига қарши эмас, аммо унинг майдонда эмас, кийин алмаштириш хонасида етакчи бўлишини хоҳлайди. Хави Месси ўйнашга қодир бўлган барча позицияларда керакли футболчиларни ўйнатиб бўлди.


Аммо, Месси келаси ёзда 37га киради, шундай экан, Мессининг бу ролга кўникишига тўғри келади.


3. Мессининг Жерар Пике билан муносабатлари кескинлиги ҳақида инсайд бор эди. У Леонинг ПСЖдан кетишидан анча олдин бошланган. Аммо, барчаси Пикенинг Мессининг эҳтимолий келишигача "Барса"дан кетишига қараб кетмоқда: у умуман ўйин сифатига мос келмайдиган даражадаги маошни олмоқда – бу "Барселона" раҳбариятини қониқтирмаяпти.



Мессининг қайтиши ҳозирча инсайдларда бор. Аммо, бунга умидлар Леонинг кетаётганда айтган гаплари билан боғлиқ: "Нима бўлишидан қатъий назар, бу ["Барса"] менинг уйим. Ким билади: балки қачондир бизнинг йўлларимиз яна кесишар".



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика