UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  2 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  5 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью Янгиликлар

Мессига ўхшатиши, Ўзбекистон U-17 термаси ўйини ва дерби ҳақида - Аббос Файзуллаев билан интервью

ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаев "Динамо"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Дерби қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, яхши ўйнадик, бироқ янада кўпроқ голлар уришимиз керак эди, ура олмадик. Биз вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Умуман олганда биринчи бўлимдаги ўйин жуда очиқ ўтди, кўп ҳужумлар бўлди. Ишлашда давом этишимиз керак.

- Негадир ЦСКА "Динамо" билан ўйинларда жуда қийналади. Бу борада сизларда қандайдир тушунчалар борми?

- Улар ҳам яхши жамоа, таркибида яхши футболчилар кўп, индивидуал тарафлама кучли. Биз ҳам ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаяпмиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Навбатдаги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйин якунида ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг қандай бўлишини "Факель" билан ўйинда кўрдик. Учрашув тугаши арафасида ЦСКАнинг ҳимояга ётиб олиши сабаби нима билан боғлиқ?

- Ҳеч нима билан боғлиқ эмас. Баъзида ўйинда ғалаба қозониб турган вақтда ҳисобни ушлаб туриш керак бўлади. Баъзида эса ҳужум қилмасдан ҳудудларни ёпишни вазият талаб қилади. Бизга ҳужум қилиш учун имконият беришмади, шу сабабли баъзида шундай бўлиб туради.

- Балки жамоада ҳимояда ҳам ҳужумда босим қилишда ҳам концентрация етишмаётгандир?

- Аслида барчамиз ҳимояга ишлашимиз керак, чунки ҳужум ҳимоядан бошланади. 

- "Динамо"нинг ғалаба голидан кейин Мойзес марказдаги футболчиларга эътироз билдирди. Бу эътироз Сизга аталмаганмиди?

- Тўғриси, испанчани билмайман, унинг гапларини тушунмадим.

- Бугунги гол+пасдан мамнунмисиз? Умуман олганда Сизни ушбу мавсумда энг ёрқин футболчилардан бири сифатида кўришмоқда. Самарадорлигингиз ўзингизга маъқул келяптими?

- Мен шунчаки ўйинларда ғалаба қозонишни истайман.

- Совринни назарда тутяпсизми ёки якуний ҳисобни?

- Мен учун жамоанинг ғалабаси муҳимроқ.

- Бугун Ўзбекистон термасининг U-17 жаҳон чемпионатидаги ўйинини томоша қилдингизми?

- Ҳа, томоша қилдим. Жамоа зўр ўйнади, охиригача курашди. Уларга қойил қолдим.

- Сўнгги пайтларда ўзбек футболидаги бундай ўсишнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Сиз бу ерда ажойиб ўйнаяпсиз, у ерда ўзбек жамоалари ҳам ўзини кўрсатмоқда.

- Ўзбекистонда ёшлар доимо яхши бўлишган, иқтидорлилар кўп. Бизда футбол яхши ривожланмоқда. 

- Нима сабабдан?

- Инфратузилма. Яхши стадионлар қурилмоқда, кўп пул ажратилмоқда, академиялар яратилмоқда.

- Сизни Ўзбекистон Мессиси дейишмоқда. Бу фикрга қўшиласизми?

- Мессини яхши кўраман, аммо Аббос бўлишни истайман. У каби бўлиш осонмас.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика