

Маълумотларга кўра, "Барселона" футболчиси ФИФА билан видеоконференция орқали мулоқот қилади. Месси шахсий сабабларга кўра Цюрихга бора олмаслигини айтди. "Альбиселесте" форварди Чилига қарши баҳсда ён ҳакамни ҳақорат қилгани учун 4 та учрашувга дисквалификация қилинган эди. Мессининг ўзи ҳакамни сўкмаганини, шунчаки ҳавога гапирганини айтди. Футболчининг мақсади дисквалификация муддатини қисқартириш.



