Месси: "Ван Дейк катта ва жуда тезкор, у бўйига нисбатан ақлбовар қилмас тез ҳаракат қилади"

17 окт 2019, 21:10
"Барселона" сардори Лионель Месси "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг ўйинига юқори баҳо берди.

"Бу алдамчи ҳаракатларни кутадиган ва тўғри паллада тўпга ташланадиган ҳимоячи. У катта ва жуда тезкор. Бўйига нисбатан ишониб бўлмас тез ҳаракатланади. У катта қадам ташлашлари билан тезкор. Ван Дейк ҳам ҳимояда бўлганидек, ҳужумда  ҳам ижобий таассурот қолдиради. Сабаби, у кўплаб голлар уради", — дея Мессининг сўзларини келтиради Marca нашри.


Манба: marca.com