

Рўйхатдан форвард Лионель Месси ўрин олди.
Олдинроқ ОАВда 34 ёшли аргентиналик мушак ноқулайлиги сабаб ўйинни ўтказиб юбориши ёзилган эди.
Ўйинни ЛОР-инфекциядан даволанаётган Килиан Мбаппе ўтказиб юборади.
ПСЖ - "Лилль" ўйини 29 октябрда "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади.



