

"Мен энди Парижга қайтдим ва мақсадга эришганимиздан хурсандман - биз Қатардаги жаҳон чемпионатига борамиз.
Эътиборингиз учун катта раҳмат. Январь ойида насиб қилса яна кўришамиз.
Энди эса эътиборни бошқа томонга қаратадиган пайт келди. Чунки ПСЖ билан қўйган мақсадларимизга эришишимиз керак. Диққатни жамлаб, муваффақиятлар йўлида ишлаш лозим.
2022 йил бошланишига 1,5 ой вақт қолди. Мен эса йилни яхши ҳолатда, Францияда эришишимиз мумкин бўлган муваффақиятли дамлар билан тугатишни истайман", - деди Месси.



