

Бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоролик шундан далолат беради.
Футболчи оиласи билан Каталония пойтахтига етиб келди ва "Лилль"га қарши ўйиндан сўнг бу ерда икки кун дам олади. Мазкур баҳсда парижликлар 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди, қўшиб берилган вақтда ҳал қилувчи голни Месси жарима зарбасидан киритди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида ҳужумчи 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган.
2021/2022 йилги мавсумдан бошлаб аргентиналик футболчи ПСЖ сафида тўп тепмоқда. Унинг парижликлар билан шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.



