

35 ёшли аргентиналик фаолияти давомида пенальтисиз киритган тўплари сонини 672 тага етказиб, МЮ форварди Криштиану Роналду ва “футбол қироли” Пелени (иккисида 671 тадан) қувиб ўтган ҳолда рекордчига айланди.
Месси ушбу натижага Роналдудан 150 та ўйин кам ўтказган ҳолда эришди.
35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум парижликлар либосида 11 баҳсда қатнашиб, 6+8 натижа кўрсатиб турибди.



