Месси кумирлари ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
31 мар 2025
Афсонавий аргентиналик ўзининг кумирлари номини айтди.

"Олтин тўп"нинг 8 карра соҳиби Лионель Мессининг футболдаги кумири икки нафар. Булар – Пабло Аймар ва Диего Марадона.

"Пабло Аймарнинг ўйинлари менга жуда ёқарди. У "Ривер"да ўйнаганида ажойиб жамоага эга эди ва ажралиб турарди. Диего Марадона мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи – биз аргентиналиклар учун у биринчи рақамли, кейин Паблони айтган бўлардим. Унга футболчи сифатида ҳавас қилардим, жуда яхши кўрардим", – деди Месси.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: GiveMeSport