Месси касаллик сабаб "Монако" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
19 мар 2022
Лионель Месси "Монако"га қарши ўйинни касаллик сабаб ўтказиб юбориши мумкин.

Аргентиналик ўзини ёмон ҳис қилаётгани сабаб ПСЖнинг кечаги машғулотларида иштирок этмади.

Шунингдек умумий гуруҳга ҳали ҳам ҳимоячи Серхио Рамос қайтмади. Анхель Ди Мария эса сонидан жароҳат олган.

"Монако" 20 мартда ПСЖни ўз уйида Франция чемпионати 29-тури доирасида қабул қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr