Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради
10 ноя 20:42
Янгиликлар
Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради
"Интер Майами" форварди Лионель Месси шахсан "Камп Ноу" ходимларидан уни стадионга киритишларини сўраган.
Кеча 38 ёшли Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси, 2021 йилгача "Барселона" сафида ўйнаган Месси, таъмирда бўлиб турган клубнинг уй стадионига ташриф буюрди ва бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзди:
"Бу жойни бутун қалбим билан соғиндим. Бир куни қайтиб келаман деб умид қиламан — фақат хайрлашиш учун эмас", — деб ёзди у.
El Partidazo de COPE маълумотича, Месси стадионга шахсан борган ва ходимлардан уни киритишга рухсат сўраган.
"Барселона" эса унга рухсат берган ва қуйидагича баѐнот берган: "Месси доимо "Барселона"да энг қадрли ва илиқ қабул қилинадиган меҳмон бўлиб қолади."

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар
олди ва канчадан канча жамоавий совринлар хам ютди .