Месси ЖЧ-2022 ҳақида: "Дастлабки уч очко кейинги қадамдан олдин сизга хотиржамлик ва ишонч бағишлайди"
12 ноя 2022 13:13
Янгиликлар
Месси ЖЧ-2022 ҳақида: "Дастлабки уч очко кейинги қадамдан олдин сизга хотиржамлик ва ишонч бағишлайди"
ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси яқин кунларда Қатарда старт оладиган Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз плей-оффда Дания ёки Францияга қарши ўйнай оламизми? Олдиндан бу ҳақда ўйлаш хато бўлади. Ҳозир биринчи ўйин, гуруҳ босқичига эътибор қаратишимиз керак. Яхши бошлаш жуда муҳим. Дастлабки уч очко кейинги қадамдан олдин сизга хотиржамлик ва ишонч бағишлайди. Бундай мусобақаларда олдиндан айтиб бўлмайдиган нарсалар содир бўлади. Ҳар қандай деталь сизни ўйиндан чиқариб юбориши мумкин. ШУнинг учун кейинни ўйламасдан, ҳар бир кейинги баҳсга эътибор қаратиш даркор", – деди Месси.
Аргентина гуруҳ босқичида Мексика, Польша ва Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар