

"Ҳозир Месси катта тажрибага эга. У жуда ақлли йигит. Лео футбол нуқтаи назаридан жуда кўп ўсишга эришди. Менимча, у ҳозир футболчи сифатида аввалгидан анча кучли.
Илгари у ҳаммани ҳайратга соларди... Кимга ҳоҳласа пас берар ва тўп билан итсаганини қиларди. Энди у ўйинни анча яхши тушунади. Ҳар бир инсон учун катта бўлиш муҳим", – деди аргентиналик мутахассис.
Месси ўтган мавсумда Лига 1 да 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 14 та голга ассистентлик қилди.



