Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"
18 апр 2025 19:49
Янгиликлар
Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг футболга таъсири ҳақида фикр билдирди.
"Гвардиола – бошқа дунё, у ҳеч ким кўрмайдиган нарсаларни кўради. У футболни ўзгартирди. Ҳамма биздан нусха олмоқчи бўларди. Аслида бу билан у беихтиёр ўйинга зарар етказди: одамлар буни қандай қилишни тушунмай "Барселона"га ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Хави, Андрес Иньеста ва Серхио Бускетсдан иборат махсус жамоамиз бор эди, мураббий ва футболчи бир-бирига шу қадар мос келганди", – деди аргентиналик афсона.

Испаниялик мутахассис 2008 йилдан 2012 йилгача "Барселона"ни бошқарган. Шу вақт ичида у клуб билан 14 та соврин ютган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар