UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  12 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  12 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Месси: "Чемпионлар лигаси мен ва ПСЖнинг асосий мақсади" Янгиликлар

Месси: "Чемпионлар лигаси мен ва ПСЖнинг асосий мақсади"

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни хоҳлаётганини айтди.

- ПСЖдаги мақсадларингиз қандай? Жамоангизни Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун фаворит деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Бу ерга келишимнинг асосий сабаблардан бири шу эди. "Барселона"даги хайрлашув нутқимда таъкидлаганимдек, майдонда эканман, сўнгги дақиқаларгача совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

ПСЖга ўтишга қарор қилганимнинг сабабларидан бири шундаки, бу ердаги жамоа ажойиб, клубда шунча йиллик уринишлардан сўнг ўсиш ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш истаги бор. Шу боис мен бу жамоага ўтишга қарор қилдим - бу менинг ҳам мақсадларимдан биридир.

- Чемпионлар лигасининг уч учрашувида учта гол ургансиз. Турнирда ғалаба қозониш сизнинг асосий мақсадингизми?

- Ҳа, бу мен ва клуб учун муҳим мақсад ҳисобланади. ПСЖ анчадан бери бу борада пул сарфламоқда, улар ушбу турнирда ғалаба қозонишни истайди, клуб бунга яқин келганди.

Парижликлар фаворитлардан бири, аммо ягона даъвогар эмас. Ҳамма биз ҳақимизда гапиради, лекин бошқа гранд жамоалар ҳам бор, улар ҳам йиллар давомида астойдил ривожланиш сари бормоқда, улар ҳам кучли футболчилар билан шартнома имзолаган. "Манчестер Сити", "Бавария", "Ливерпуль", "Атлетико", "Челси" Чемпионлар лигасида ғалаба қозона оладиган жамоалардан саналади.

Энг яхши жамоалар ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмайди, чунки бу кўплаб деталларга боғлиқ. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди Месси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика