Месси «Барселона»нинг Класикодаги йирик ғалабасига муносабат билдирди

Khoja
28 окт 2024
«Барселона» афсонаси Лионель Месси «Эл Классико» ҳақида қисқа фикр билдирди.

«Қандай ажойиб ғалаба», — деб қисқа фикр ёзиб қолдирган Лионель Месси ўзининг ижтимоий тармоқларидан бирида.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лиганинг сўнгги турида Мадридда «Реал Мадрид»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ҳозирга келиб, каталонияликлар 30 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси «Реал Мадрид»да эса очколар 24 тани ташкил қилмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: matchtv.ru