Месси: "Азар - ажойиб ўйинчи, аммо Роналдуни ўрнини эгаллаш жуда қийин"

Alisher
17 дек 2019
"Барселона" форварди Лионель Месси "Реал" хавбеки Эден Азар ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таққослади.

- Нима деб ўйлайсиз, Эден Азар Криштиану Роналдунинг ўрнини босиб, "Реал"нинг суперюлдузи бўла оладими?

- Азар - моҳир ўйинчи. Бу ҳимояни бир хилда таҳликага солиб турувчи футболчи, ўйлашимча у Криштианудан фарқ қилади, унинг бошқа хусусиятлари бор.

Роналдунинг ўрнини эгаллаш жуда қийин, аммо Азар ҳам ажойиб ўйинчи, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca