Месси: "Австралия билан ўйинга имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак"

Sherzod Nurmatov
1 дек 2022
Ҳужумчи Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан Польшани мағлуб этиб (2:0), ЖЧ 1/8 финалига чиққанидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пенальтидан унумли фойдалана олмаганидан жаҳлим чиқди, лекин жамоа хатомдан кейин яхшироқ ўйнади. 

Ҳисоб очилгандан кейин ўйин ўзгаришини билардик. 

Австралияга қарши ўйин қийин бўлади. Ҳар қандай жамоа ҳар кимни мағлуб этиши мумкин, имкониятлар тенг. Ўйинга ҳар доимгидек, имкон қадар яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак", – деди Месси.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: afa.com