Месси - Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Уругвай ва Бразилияга қарши ўйин учун қайдномасида

Alisher
4 ноя 2021
Аргентина терма жамоасининг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги ўйинлари учун қайдномаси маълум.

Қайд этиш керакки, таркибдан ПСЖнинг жароҳатланган форварди Лионель Месси ҳам ўрин олди.

Аргентина 13 ноябрь куни меҳмонда Уругвавй билан, 17 ноябрда эса ўз майдонида Бразилияни қабул қилади.

Аргентина жамоаси Жанубий Америка саралаш босқичида 11 ўйиндан сўнг 25 очко жамғарган ҳолда, 2-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Argentina