UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Раҳим Стерлинг янги уйида бункер қурмоқчи  0 10:40Гвардиола: «Бундай шароитда АПЛни юта оламизми? Йўқ»  2 10:21Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов ва янги легионерлар "Локомотив"да қайси рақамларни танлашди?  0 09:57МЮ бешинчи марта шундай натижа қайд этди. Бундай ҳолат Фергюссон даврида умуман кузатилмаганди  2 09:40"Сурхон" ҳам бугун иккита ўйин ўтказади. Иккала рақиб ҳам Про лигадан  2 09:21Қатарни Осиё чемпиони қилган мураббийнинг кейинги тақдири маълум бўлди  5 09:00Кеча «Барселона» тарихидаги 11000-гол урилди. Унинг муаллифи ким?   3 08:37«Арсенал» АПЛда ноёб натижа қайд этди  4 08:26"Металлург" бугун иккита ўйин ўтказади. Битта рақиб хориждан  0 07:40Бундеслига. "Бавария" - "Лейпциг" 2:1  0 07:35АПЛ. "Арсенал" - "Ньюкасл" 4:1  0 07:30АПЛ. "Борнмут" - "Манчестер Сити" 0:1  1 07:25АПЛ. "Астон Вилла" - "Ноттингем" 4:2  0 07:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 1:2  0 07:15Олимпиада-2024. Ўзбекистон - Австралия 0:3  1

Месси 90 млн еврога арзонлашди! Уч йил ичида нархи энг кўп тушган 10 юлдуз (мутолаа учун) Янгиликлар

Сўнгги уй йил ичида дунёдаги энг қиммат 10 ўйинчи рейтинги жуда тез ўзгарди. Ўсиб чиқаётган ёш юлдузлар тажрибали юлдузларни сиқиб чиқаришди ва улар орасида бир неча нафар нархи жуда тушиб кетганлари ҳам бор. Биз юлдузларнинг нархлари узоқ муддатда пасайишини кўриб чиқдик ва сизга сўнгги уч йил ичида ўйинчиларнинг трансфер қийматидаги энг катта йўқотишлари ҳақида гапириб берамиз.


10. Кевин Де Брюйне, 31 ёш, ярим ҳимоячи, "Манчестер Сити", 150 млн евро → 80 млн евро



Бельгиялик ёзда 32 ёшга киради. Унинг фаолияти якунланишга яқин. Кевин Бельгия терма жамоаси билан ҳеч нарса ютмади (жамоа Қатардаги ЖЧда шармандали тарзда гуруҳдан чиқа олмади), "Манчестер Сити" билан эса ҳозирча Чемпионлар лигасидаги ғалаба таъмини туймади. Аммо, шу сабаб унинг ўйини ўзгаргани йўқ – ярим ҳимоячи кўп гол уради ва тез-тез ассистлар ижро этади. Кевин Де Брюйне уч йил ичида 136та ўйинда ўз ҳисобига 41та гол ва 59та узатмани ёздириб қўйди.


9. Муҳаммад Салах, 30 ёш, ҳужумчи, "Ливерпуль", 150 млн евро → 80 млн евро



Мисрлик учун сўнгги уч йил муваффақиятли ўтди. Муҳаммад Салах мавсум давомида ўртача 20та гол уради, олдинги мавсумда эса ассистлар сони (14) бўйича ўз шахсий рекордини ўрнатди ва учта миллий совринларга эга чиқди – Англия кубоги, Суперкубоги ва Лига кубоги. Ёш (30 ёш) – унинг трансфер нархи тушишида муҳим фактор. Муҳаммад Салах ўзига олдингидек ўхшамаяпти. У АПЛдаги 19та ўйинда еттига тўп киритди ва мавсум давомида ҳатто 15та гол ҳам ура олмайдиганга ўхшамоқда (бу эса сўнгги беш йилдаги голлар сони – 32, 22, 19, 22, 23).


8. Сауль Ньигес, 28 ёш, ярим ҳимоячи, "Атлетико", 90 млн евро → 15 млн евро



Испаннинг чўққига чиққан пайтлари ортда қолганга ўхшайди. "Атлетико" 2021 йилнинг ёзида уни "Челси"га 5 млн еврога ижарага берди. Сауль Ньигес у ерда захира ўйинчиси бўлди (ўртача 53 дақиқа ўйнади, 23та ўйиндан 12тасида асосий таркибда), Мадридга қайтгач эса кўпинчи захирадан ўйинга қўшилмоқда (22тадан 12тасида). 28 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилнинг ноябридан бери Испания терма жамоасига чақирилмайди. Аммо, Сауль 2020/21 йилги мавсум Испания чемпиони бўлди, шундай экан, у "матрасчилар" билан Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги ЖЧ (у бу совринни "Челси" билан олди)дан ташқари барча совринни ютди.


7. Деле Алли, 26 ёш, ярим ҳимоячи, "Бешиктош", 90 млн евро → 14 млн евро



Англияликнинг 2018/19 йилги мавсумдан кейинги фаолияти қайғули. Деле Аллининг фаолиятида шунчалик пасайиш бўлдики, 26 ёшида Туркия чемпионатига йўл олди. У 2018/19 йилги мавсумда олтита жароҳат олди, шундан сўнг эса олдинги даражасига қайта олмади, 2022 йилнинг биринчи ярмида эса "Эвертон"да фаолиятини қайта уйғота олмади (13та ўйин, майдонда ўртача 28 дақиқа). У жорий мавсум "Бешиктош"да 15та ўйиндан 9тасида асосий таркибда майдонга тушди, битта ўйин олдин ҳатто Суперлигада турк клуби учун иккинчи голини ҳам урди. Деле Алли Англия терма жамоаси либосини уч ярим йилдан бери киймаяпти.


6. Неймар, 30 ёш, ҳужумчи, ПСЖ, 160 млн евро → 75 млн евро



Неймар қаримоқда – 5 февралда 31га киради. Форвард Бразилия терма жамоаси билан Америка кубогини ҳам, Жаҳон чемпионатини ҳам ютмади, ПСЖ билан эса ҳозирча Чемпионлар лигасини қўлга киритгани йўқ. Аммо, Неймарнинг сўнгги уч йилдаги самарадорлиги жуда ҳам пасайиб кетгани йўқ. Ўзидан фарқли равишда: у 2020 йилнинг январидан бери парижликларнинг 42та ўйинини 11та жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Форварднинг жорий мавсум Лига 1даги ишлари ажойиб – 18та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 12+10 (олдинги учтасида – 5та ўйинда 13+6, 18тасида 9+6, 22тасида 13+6).


5. Лионель Месси, 35 ёш, ҳужумчи, ПСЖ, 140 млн евро → 50 млн евро



Аргентиналик ёзда 36 ёшни қарши олади. Трансфер нархининг тушиши мантиқан ёш билан боғлиқ. Месси ПСЖда биринчи мавсум ақлбоварқилмас самарадорлик кўрсатмади (Лига 1даги 26та ўйинда 6+15 ва ЧЛдаги еттита ўйинда бешта гол), аммо иккинчиси "Барселона"дек самарали бўлди. У билганингиздек Жаҳон чемпионатига ажойиб формада келди ва энг яхши ўйинчи бўлган ҳолда (еттита ўйинда 7+3), Аргентина билан уни ютди. Лео жорий мавсум ПСЖда барча мусобақаларда 23та ўйинда 14та гол ва 14та ассист қайд этди. Ҳужумчи 2018 йил чўққида 180 млн еврога баҳоланган. Таққослаш учун – Криштиану Роналду 35 ёшида 60 млн евро турган.


4. Садио Мане, 30 ёш, ҳужумчи, "Бавария", 150 млн евро → 60 млн евро



Сенегалликнинг ҳам энг яхши йиллари ортда. Садио Мане 2020 йилдан "Ливерпуль" билан Англия чемпионати, Мамлакат кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди ва "Бавария" билан Германия суперкубогига эга чиқди. Форвард бу вақт давомида АПЛда 86та ўйинда 35та гол ва 13та ассист қайд этди. Мане анчадан бери "Ливерпуль"дан кетишни хоҳлагани сабаб клуб билан шартномани узайтирмади. Немис клуби 2022 йилнинг ёзида у учун 32 млн евро тўлади, ўйинчининг ўзи эса уч йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи "Бавария" таркибида 23та ўйинда 11та гол ва тўртта ассист қайд этди, ноябрдан бери эса жароҳатидан сўнг тикланмоқда.


3. Раҳим Стерлинг, 28 ёш, ҳужумчи, "Челси", 160 млн евро → 70 млн евро



Англияликнинг АПЛда сўнгги мавсумлардаги самарадорлиги пасаймоқда (18+15, 17+11, 20+4, 10+8, 13+6). "Манчестер Сити" ёзда Раҳим Стерлингни "Челси"га 56,2 млн еврога сотди ва ўйинчи беш йиллик шартнома имзолади. 28 ёшли ҳужумчи асосий таркибда майдонга чиқади ва "кўклар" сафида 22та ўйин (6+3)да ҳаракат қилди. Тўрт карра Англия чемпиони 5 январдан бери жароҳатидан тикланмоқда.


2. Антуан Гризманн, 31 ёш, ҳужумчи, "Атлетико", 120 млн евро → 25 млн евро



Француз уч йил ичида "Барселона"га ўтишга ва "Атлетико"га қайтишга улгурди. Антуан Каталония клубида Мадриддагидан ёмон ўйнади ва "кўк-анорранглилар" билан фақатгина Испания кубогини ютди. Француз икки мавсум "Барселона"даги 71та ўйинда "гол+пас" тизимида 22+12ни расмийлаштирди, кетишидан олдин "Атлетико"да 69та учрашувда 34+17 эди. У ҳозирда доим ҳам асосий таркибда майдонга чиқмайди, аммо яхши самарадорлик кўрсатмоқда – Ла Лигада 19та ўйинда 6+7. Ўтган йили барчаси ёмонроқ эди – 26та ўйинда учта гол.


1. Эден Азар, 32 ёш, ҳужумчи, "Реал", 120 млн евро → 7,5 млн евро



Бельгияликнинг трансфер нархи уч йилда 93,8%га қулади. Бу мутлақ рекорд. У уч ярим йил "Реал" таркибида 73та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди, терма жамоадаги 20та ўйинда эса 1+3. Эден Азар шунингдек жароҳати сабаб 70та ўйинни ўтказиб юборди. Форвард бунчалик жароҳатларга қарамай, икки бор Испания чемпионати ва Суперкубогини ютди, шунингдек Чемпионлар лигаси ғолиби ва УЕФА Суперкубогида зафар қучди. Footmercato маълумотига кўра, бельгиялик "Ал-Насср"га ўтиши мумкин.


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика