Мертенс "Наполи"да қолмоқчи ва маош қисқаришига тайёр

Alisher
29 янв 2022, 17:16
Бельгиялик вингер Дрис Мертенс "Наполи"да қолмоқчи.

Ярим ҳимоячи МЛСда талабга эга бўлмоқда ва океан ортидан иккита таклиф ҳам олди.

Аммо, Дрис кўпроқ неаполликлар билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда. Унинг итальян клуби билан тузган амалдаги шартномаси ярим йилдан сўнг якунига етади. Бельгиялик "Наполи"да қолиш учун маошининг 2,5 миллион еврога қадар қисқаришига тайёр.

Қайд этиш керакки, Мертенснинг ҳозирги маоши йилига 4,5 миллионни ташкил этади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira