UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Челси" Тальяфикога таклиф билан чиқди  0 18:46ОЧЛ. "Эйр Форс" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  16 18:30Бундеслига. "Бавария" "Вольфсбург" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтди  11 17:38Камавинга "Арсенал"га ўтиши мумкин  0 17:16Роналду "Аталанта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 16:58Olamsport: Face-to-face маросимида жангчилар уришиб кетишларига оз қолди, ўзбек қиличбози легионер Паолани мағлуб этди  0 16:50Карикатура: "Барселона" Испания Кубогини қўлга кирита оладими?  12 16:30Суперлига. 6-тур лауреатлари   6 16:28Агуэро Англия Кубоги ярим финали доирасидаги "Челси"га қарши баҳсда ўйнамайди  7 16:19Coca Cola Суперлига. 6-тур рамзий терма жамоаси  5 16:00Жавоҳир Сидиқов: "Бунёдкор"нинг кучли ва заиф нуқталарини яхши билардик"  7 15:50"Тезкор студия". "Пахтакор" ва АГМК ОЧЛ 2-турида қандай натижа қайд этади? "Навбаҳор"да дуранг, "Локомотив"да ғалаба  7 15:49Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛнинг муҳим учрашувида ишлашади  5 15:42АГМК эртага "Истиқлол" билан ўйнайди. Душанбе клубининг энг қиммат футболчисини биласизми?  15

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари! Янгиликлар

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!

Чемпионат мусобақаларини ташкил қилишда мана бир неча йилдирки каттагина бир “мерос камчилик” мавжуд – бу ҳам бўлса чемпионат бошланиш санасини белгилаш.

Мусобақанинг бошланиш санасини анча олдиндан белгилаш, уни ўзгартирмаслик айнан ўша мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоалар учун ўта муҳим омилдир. Анчагина зарур ва асосли ўзгаришларни амалга ошираётган ПФЛ, билишимча бу мерос камчиликни ҳам тузатиш ниятида эди, аммо уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бу ишга ҳалал берди.

Хўш, мусобақа бошланиш муддатини олдиндан қатъий белгилаш нима учун шунчалар муҳим?
Аввало, бу омил ҳар бир жамоанинг ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқишдаги асосий маёқ эканлигини англамоғимиз керак. Чунки режа, мусобақа бошланиш кунидан ортга ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Масалан мусобақа 1-март куни бошланиши белгиланди дейлик. Демак мураббий ушбу – айнан 1-мартдан ортга кун ҳисоблаш йўли билан ўқув-машғулот йиғинига қанча муддат ажратиш, жамоани қачон йиғиб олиш, бундан келиб чиқиб жамоага қанча муддат таътил бериш каби ўта муҳим режалар тузади.
Айтишингиз мумкин: Сана ўзгаргани билан жамоа тайёр ҳолда туради-ю барибир деб. Йўқ! Барибир эмас! Мисол: Диспетчер поезд машинистига Термиздан Тошкентга кириб келиш учун 12 соат муҳлат берди. У жадал юриб Гулистонга келганда машинистга “Узр, 15 соатда кириб келишингиз керак экан” деса машинист нима қилади, Гулистонга келиб 3 соат туради ёки тошбақа юриш қилиб йўловчиларнинг сабр косасини тўлдиради. Бошқа бир мисол: Альпинистга чўққини забт этиш учун 10 кун берилди. У ярим йўлга борганда “узр, 15 кунда боришинг керак” дейилди. Альпинист нима қилади: ё ярим йўлда совуқ қотиб бироз вақт ўтказади ёки яна ўша тошбақа юриш қилиб юқори одимлайди. Аммо ундаги иштиёқ ва шашт кескин сўнади. Йиғин ҳам ҳам худди шундай: жамоа қатъий режа асосида 1-мартни маёқ қилиб ишга киришади, тайёр ҳолга келганда муддат узайтирилади ва тайёргарлик секинлашади, режалар ўзгаради ва ҳ. Бу эса футболчилар кайфияти ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмай қолмайди.
10-мартда бошланадиган чемпионатга, жамосига етарли таътил бермай декарбь ойидаёқ йиғиб олиб чоптирадиган жамоа бўлса урди Худо, чемпионатга етиб келганда футболчида иштиёқ ҳам сабр ҳам бир қадар сўнади.
Тирик мисол: Португалиялик бош мураббийимиз жамоани олиши тайин бўлиб улгургандан сўнг қачон жамоани йиғиш масаласига келганда чемпионат қачон бошланишини сўраганди. Февраль ойи охири дейилди. У шу муддатни мўлжал қилиб йиғин режасини тузди; Тошкентдаги биринчи йиғин давомида чемпионат бошланиш муддати ўзгарганлигини эшитди ва режаларига ўзгартириш киритди; йиғиннинг иккинчи босқичи – Туркия йиғини даврида муддат тағин ўзгарганлигини эшитди, ҳеч нима қила олмаслиги аниқ; "ҳайрат"ини ичига ютиб яна режани ўзгартирди... Пировардида жамоанинг тайёргарлиги мураббий тузган режадан ўзгача изнда кечди. Бошқа жамоаларда ҳам шундай бўлгани аниқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, агарда биз футболчиларнинг чемпионат олдидан етарли дам олишлари, уларнинг тўлақонли йиғин ўтишлари ва зўр иштиёқ билан, жисмонан айни тайёр ҳолда мусобақани бошлашларини истасак, уларни мисолимиздаги машинист ёки альпинист ҳолатига туширишни истамасак – чемпионат бошланиш муддатини олдинги чемпионат тугаши биланоқ, ҳеч бўлмаганда йил сўнггида эълон қилмоғимиз лозим ва осмон узилиб ерга тушса ҳам ўша муддатни ўзгартирмаслигимиз керак!", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
02 мар 14:21:45
FREND UZBEKISTAN
Maqolaga umuman qo'shilmayman jamoalarizni o'zida mavsumga rejasi bormikan o'zi ba'zi jamoalar Hali tarkibini aniqlab ulgumagan bazilari yillik smetani tuzmagan futbolchilar bilan shartnomalar tuzmagan qarzlaridan qutulmagan qanqa reja haqida Gap bo'lishi mumkin. Siz faqat bitta jamoa misolida maqola yozibsiz! Mavsumga stadionlarni holati haqida yozsanggiz maqul chimni axvoli projekyorlar vk... Lekin bu mavzu ortiqcha.
+1   
02 мар 11:48:16
QORACHAQIYA XASAN
Buni bizni futbolchilarga farqi yo‘q baribir o‘sha o‘yin 1 soat qolganda aytadimi yoki 10 yil farqi yo‘o‘o‘q
   
03 мар 08:22:46
Football-Soccer
Fikrlar òz yòliga òrtoqlar, qanday ish bòlmasin reja bòlishi keremi yoki yurvuramizami uzr sòrab.
Maqoladagi fikrlarga 100% qòshilaman
   
03 мар 08:22:30
Football-Soccer
Fikrlar òz yòliga òrtoqlar, qanday ish bòlmasin reja bòlishi keremi yoki yurvuramizami uzr sòrab.
Maqoladagi fikrlarga 100% qòshilaman
   
02 мар 19:05:43
A'zam
Mashinist alpinist yana bir nimalar deydimiey...foydasi yo'q
   
02 мар 14:21:42
FREND UZBEKISTAN
Maqolaga umuman qo'shilmayman jamoalarizni o'zida mavsumga rejasi bormikan o'zi ba'zi jamoalar Hali tarkibini aniqlab ulgumagan bazilari yillik smetani tuzmagan futbolchilar bilan shartnomalar tuzmagan qarzlaridan qutulmagan qanqa reja haqida Gap bo'lishi mumkin. Siz faqat bitta jamoa misolida maqola yozibsiz! Mavsumga stadionlarni holati haqida yozsanggiz maqul chimni axvoli projekyorlar vk... Lekin bu mavzu ortiqcha.
   
02 мар 14:21:39
FREND UZBEKISTAN
Maqolaga umuman qo'shilmayman jamoalarizni o'zida mavsumga rejasi bormikan o'zi ba'zi jamoalar Hali tarkibini aniqlab ulgumagan bazilari yillik smetani tuzmagan futbolchilar bilan shartnomalar tuzmagan qarzlaridan qutulmagan qanqa reja haqida Gap bo'lishi mumkin. Siz faqat bitta jamoa misolida maqola yozibsiz! Mavsumga stadionlarni holati haqida yozsanggiz maqul chimni axvoli projekyorlar vk... Lekin bu mavzu ortiqcha.
   
02 мар 12:24:05
real navdak
Буни сиздан катталарам айтган лекин фоидаси бўлмаган.
   
02 мар 12:08:40
Sardorbek Gafurbekov
Шундоғам беш, етти турдан кейин формага киришши бошлашади.Биринчи турдан зўр футбол кўриш йўқ бизда.
   
02 мар 11:57:46
Sherzod Shukurov
Бу гаплани урнимас хозир бутун дунёда пандемия булса булар Офк ва Фифа кундарини качон булишини билмаса аник бир кунлар этилиаса нима кисин агар Офк ва Фифа тайёр календарь берганида ушанга караб иш килишарди!
Агар пандемия пайти бумаганида ман шу фикрдарга 100 фоиз кушилардим
   
02 мар 11:34:58
Football-Soccer
Bu masaladayam Yevropadan òrnak olish kere
-1   
02 мар 11:39:24
Абдугаффар Абдуллаев
Тўғри фикр юз фоиз қўшиламан федерацияда ўтирганлар ўйлаб кўрса бўларкан ойлини нимага олиябсизлар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика