

Аргентиналиклар ЖЧ-2018 саралаш учрашувида Бразилияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Аргентина терма жамоаси қайси услубда ўйнаётганига тушунмадим. Улар қандай ҳужум қиляпти ва ҳимояланаётганига ақлим етмаяпти. Жамоанинг ўйини мени ҳавотирга солмоқда. Аргентина жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин, аммо улар жуда ёмон ўйнашмоқда. Шунга қарамай, терма жамоа саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, мундиалга йўл олишига ишонаман" - дейди Менотти.



