"Мен билан барчаси жойида". Кристиан Эриксен мухлисларга салом йўллади
15 июн 2021 14:26
Янгиликлар
"Мен билан барчаси жойида". Кристиан Эриксен мухлисларга салом йўллади
Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасидаги Финляндия (0:1)га қарши ўйиндаги юрак ҳуружидан сўнг барчага мурожаат қилди.
"Барчага салом. Дунё бўйлаб илиқ саломларингиз ва хабарларингиз учун катта раҳмат. Бу мен ва оилам учун кўп нарсани англатади.
Мен билан барчаси жойида. Ҳали шифохонада бир қатор текширувлардан ўтишим керак, аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Энди мен кейинги ўйинларда Дания терма жамоасига мухлислик қиламан. Бутун Дания учун ўйнанг!
Барча яхши тилаклар билан, Кристиан", - деб ёзди Эриксен.
Фикрлар