UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар Янгиликлар

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар

Тунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.


33817 - Атлантадаги "Mercedes-Benz" стадионига ўйинни кўриш учун айнан шунча томошабин келди.

50 - Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзининг юбилей 50-учрашувини ўтказди. Бу борада Машарипов Александр Хвостуновга етиб олди.

22 - Ўзбекистон Катанец бошчилигидаги 22-ўйинни ўтказди ва 3-марта дуранг ўйнади. Бунгача ушбу мураббий қўл остида Венесуэла (1:1) ва Россия (0:0) билан ўйинларда муроса кўчаси танланганди.

17 - Ўткир Юсупов терма жамоада ўзининг 17-учрашувини ўтказди (Алексей Поляковга етиб олди) ва майдонга тушган дарвозабонлар орасида 6-ўринга чиқиб олди. 5-ўринда 20 та ўйин ўтказган Александр Лобанов жой олган.

4 - Ўзбекистон КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи терма жамоасига қарши майдонга тушди ва биринчи бор мағлуб бўлмади (Канада 1:2, Коста-Рика 1:2, АҚШ 0:3)

4 - Отабек Шукуров терма жамоамиз либосидаги 57-учрашувида ўзининг 4-голини урди. Шукуров бунгача Хитой (2016 йил), Сенегал (2018) ва Саудия Арабистони (2019) терма жамоаларига гол урганди.

2 - Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги 22-учрашувда ўзининг 2-голини урди. Биринчи голини 2022 йил Таиланд дарвозасига урганди.

1 - Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 9-ўйинда майдонга тушди ва биринчи голини уришга эришди.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика