Меҳрибонлик уйлари терма жамоаси БААда йиғин ўтказиши мумкин

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2018
Ўзбекистон Меҳрибонлик уйлари терма жамоаси бош мураббийи Жамшид Асадов ва янги ёрдамчи катта мураббий Азиз Қосимов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 14-сонли Меҳрибонлик уйи ва Бўка Меҳрибонлик уйларига сафар уюштирди.

Сафардан мақсад Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчиларни саралаб олиш бўлди. 2019 йилда ЎФА ушбу терма жамоага БАА давлатида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш имкониятини яратиб беришни режалаштирмоқда.

Сафар ва кўрик давомида хурсанд қилган нарса Меҳрибонлик уйлари футбол савияси ўтган йилларга қараганда сезиларли даражада ўсган ва болаларда қизиқиш кучайган. Болаларни танлаб олиш имконияти анча кенгайган. Демак тўғри йўлдан кетаяпмиз.

Куни кеча МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов май ойида Жаҳон чемпиони бўлган терма жамоани қабул қилганди. Ушбу учрашув чоғида ЎФА Меҳрибонлик уйи терма жамоасига йиғин ўтказиш учун барча шароитлар яратиб берилиши ҳақида гап борган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia