UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  1 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди Янгиликлар

"Меҳмонхонада қолиб, оилам билан скайп орқали суҳбатлашяпман". Тедеско коронавирус туфайли ўзгарган Москва ҳаёти ҳақида гапирди

Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Доменико Тедеско коронавирус пандемияси шароитида ўз вақтини қандай ўтказаётганини маълум қилди.

"Мен ёлғиз яшайман, албатта, бу ёмон ҳолат. Рафиқам ва 3 ёшли қизим айни пайтда Германияда, мен улар билан скайп орқали мулоқот қилиб турибман. Меҳмонхонада мураббийлар штабидан фақат икки киши турибмиз. Ҳеч бўлмаса, биргаликда кофе ичишимиз мумкин. Бир нечта тамаддихоналар ишлаяпти. Яқин атрофда 25 киши ишлайдиган италья ошхонаси бор эди, ҳозир у ерда фақат 6 киши ишлаяпти. Метро ҳамон очиқ ва таъсирли кўринишда: олдин у ерда одам кўп, қадам босиш учун жой топишга қийналардингиз, ҳозир эса бўш.

Ишимга келадиган бўлсак, биз тўхтадик ва кутяпмиз. Мен меҳмонхонада қолдим, ҳеч қаерга кетмайман. Ҳаммаси 5 минг кишилик тадбирларнинг тақиқланишидан бошланганди. Кейин эса миқдор 50 кишига қисқартирилди, аслида, ўйнашнинг иложи ҳам йўқ эди. Футбол расман 10 апрелга қадар тўхтатилди, машғулот ҳам ўтказмаяпмиз. Табиийки, ҳаммаси изига тушгач, мавсумни қайта бошлаш учун имкон бўлади, деб умид қиляпмиз. Саломатлик биринчи ўринда туради.

Мен бу вақтдан маълумотларни таҳрир қилиб, бўлажак машғулотларга тайёрланиш учун фойдаланман. Умид қиламанки, кейинги тур 10 апрелда бўлади. Биз футболчиларга уйда қолиб оила аъзоларига вақт ажратиш учун 7 кун вақт бердик", — деди Тедеско "Tuttomercatoweb" интернет-нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика