Championat.asia сайти вакилининг Остон Ўрунов ҳақида берган саволига Доменико Тедеско қандай жавоб берди?

Narzulla Saydullayev
29 авг 2020
Россия премьер-лигасининг 6-туридан ўрин олган "Спартак" - "Арсенал Тула" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турган сайтимиз асосчиси Гайрат Хасбиуллин матбуот анжуманида "Спартак" устозидан Остон Ўруновнинг дебюти ҳақида қандай фикрдасиз деб савол берди. Бош мураббий унга қуйидагича жавоб берди: 

"Остон бугун яхши дебют қилди. Бошида у бироз ҳаяжонлангани сезилди. Бу табиий ҳол, бундай катта клубда, катта стадионда, кўплаб мухлислар қаршисида, керак бўлмаган жойларда бир неча бор тўп йўқотди. Кейинроқ ўз ўзига келди. У ҳали ёш эканлигини унутманг, жамоага ҳам, биз намойиш этаётган ўйинга ва тактикамизга мослашиши керак. Унга ҳеч қандай босим қилинмаяпти. Ёш футболчига босим қилмаймиз ҳам. Ишлашда давом этамиз ва барчаси яхши бўлади деб умид қиламиз".

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов учрашувнинг 69-дақиқасида Гус Тильнинг ўрнига майдонга тушди. 




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia