UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  0 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  3 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  45 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  19 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6

МДҲ кубогида акробатик тарзда гол урган Баҳодир Насимов “Рубин”га қандай қилиб бориб қолганди? Янгиликлар

МДҲ кубогида акробатик тарзда гол урган Баҳодир Насимов “Рубин”га қандай қилиб бориб қолганди?

2010 йил МДҲ кубогида “Бунёдкор” таркибида майдонга тушган ҳужумчи Баҳодир Насимов мусобақада ажойиб ўйин кўрсатганди.

Ўтказилган тўртта учрашувда бешта гол уриб, голеадорлик ҳислатини намойиш қилгани ёдингизда бўлса керак. Айниқса, гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувда Молдованинг “Дачия” дарвозасига акробатик тарзда киритган тўпи скаутларни эътиборини ўзига жалб қилганди. Ўша мусобақани Насимовнинг ўзи шундай ёдга олади:

“Ўша пайтда Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнардим. Мени “Бунёдкор”га Эркин Байдуллаев ва Азамат Абдураимов тавсия қилган экан. "Сени пойтахтга таклиф қилишмоқда, борасанми?"-, деб сўрашди. Буни рад қилмадим ва рози бўлдим. Тошкентда бир нечта ўртоқлик учрашувларида қатнашганимдан сўнг мураббий Ҳикмат Эргашевга маъқул келдим ва мени МДҲ кубогига олиб кетдилар. “Қалдирғочлар” сафига ижара асосида қўшилгандим.

Турнирдаги ўйинларимни “Рубин” жамоаси вакиллари кўрган экан. Бундан ташқари яна 4-5та Россия клубларидан чорлов олгандим. “Бунёдкор”ни ўзи ҳам олиб қолмоқчи бўлганди. Тошкентга келганимдан кейин Азамат Абдураимов билан кўришдим. Қозон клуби бош директори, ҳозир "Бухоро" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Муҳсин Муҳаммадиев менга қизиқиш билдираётганлигини айтдилар. Улар “Динамо”дан менинг трансферимни сотиб олишди”,- дейди ҳозирда Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи.


Қуйида Баҳодир Насимовнинг ўша машҳур голини томоша қилишингиз мумкин. 



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика